Ўзбекистонга AstraZeneca  вакцинасининг Ҳиндистон   версияси  келтирилади. Уни "камбағал мамлакатлар учун вакцина" деб  ҳам аташади
Жамият

Ўзбекистонга AstraZeneca вакцинасининг Ҳиндистон версияси келтирилади. Уни "камбағал мамлакатлар учун вакцина" деб ҳам аташади

607

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистон AstraZeneca вакцинасини Европадан эмас, Ҳиндистондан олади. Бу Англия-Швециянинг AstraZeneca лицензияси асосида паст ва ўрта даромадли мамлакатлар учун Ҳиндистон қон зардоби Институти томонидан ишлаб чиқарилган CoviShield препарати ҳисобланади.  

Куни кеча Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев брифингда AstraZeneca вакцинасининг биринчи 660 минг дозадан иборат партияси жорий йилнинг 15-20 март кунлари олиб келиниши кутилаётганини маълум қилган эди. Улардан фойдаланиш учун яқинда республикага ўзидан - ўзи йўқ бўлувчи шприцлар, шунингдек, уларни утилизация қилиш қутилари ҳам етказиб берилган.

Умуман, COVAX платформаси доирасида дастлаб Ўзбекистонга Оксфорд университети олимлари билан биргаликда Англия-Швеция компанияси томонидан ишлаб чиқилган 2,6 миллион доза векторли вакцина ажратилган эди. Бироқ, мамлакатимиз учун мўлжалланган дори Ҳиндистонда ишлаб чиқарилади.

У Ҳиндистон қон зардоби Институти қувватларида CoviShield номи остида тайёрланади. Batafsil.uz.  мухбири билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқот чоғида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бош мутахассиси Дилором Турсунова ҳам   бу маълумотни тасдиқлади.

“Бу CoviShieldнинг аналоги ҳисобланади. Бу худди Британиянинг AstraZeneca вакцинаси бўлиб, шунчаки компаниянинг буюртмасига асосан Ҳиндистонда тайёрланмоқда. У ЖССТда дастлабки квалификациядан ўтган. Ўзбекистонга олиб келиниши биланоқ аттестациядан ва рўйхатдан ўтади", - дейди у.

Ҳиндистон қон зардоби Институти вакциналар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етачилардан бири ҳисобланади. Бу ерда жами вакциналарнинг 60 фоизи, жумладан жаҳоннинг йирик ишлаб чиқарувчилардан иммунизация учун препаратлар тайёрланади.

Ўтган йилнинг ёз пайтида Институт бошқа давлатларга бериш мақсадида   COVID-19га қарши 1 милиард доза вакцина ишлаб чиқариш учун AstraZeneca билан шартнома тузган. Жорий йилнинг 15 февраль куни ЖССТ COVAX механизмни доирасида фавқулотда ҳолатларда қўллаш учун AstraZeneca/Oxford вакцинасининг Ҳиндистон версиясини маъқуллаган.

У кейинчалик Гана, Украина, Жанубий-Африка Республикасига етказиб берилган. ЖАР кейинчалик бу препаратни қайтариб беришга қарор қилган. Чунки вакцина бу давлатда мавжуд бўлган коронавируснинг янги штаммига қарши паст самарадорликни намоён қилган.

Шуниси эътиборга лойиқки, Исроил давлати шу препарат қўлланиладиган бошқа мамлакатларда жорий қилинган   эмлаш паспортларини тан олмайди. Германияда эса Европанинг AstraZeneca қувватлари негизида ишлаб чиқарилаётган препаратнинг аслини хуш кўришмайди. Бунинг сабаби сифатида препаратнинг ёши кексаларга нисбатан паст самарадорлиги кўрсатилмоқда. Бундан ташқари, бу миллат вакиллари маҳаллий маҳсулотларга кўпроқ ишонишар экан. Ўтказилган сўров натижаларига кўра,    аксарият немислар   Германия-АҚШнинг BioNTech/Pfizer вакцинасини маъқул кўришади.

Яна бир қизиқарли ҳолат. Укранинанинг собиқ президенти Пётр Порошенко яқинда парламент йиғилишида бу вакцинани танқид остига олиб, уни “ахлат” деб атаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...