Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга “омикрон” олиб келган самолётнинг барча йўловчилари  карантинга олинган
Жамият

Ўзбекистонга “омикрон” олиб келган самолётнинг барча йўловчилари карантинга олинган

536
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга “омикрон” олиб келган самолётнинг барча йўловчилари карантинга олинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Холмамат Норбоевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Коронавируснинг “омикрон” штамми аниқланган чет эл фуқароси билан битта самолётда келган барча йўловчилар карантинга олинган. Улардан 130 нафари – ўзбекистонлик бўлиб, улар уй карантинида, 70 нафар хорижлик фуқаролар эса карантинни мехмонхонада ўтмоқда”, - дея таъкидлади у Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида давомида.

Эслатиб ўтамизки, ушбу штамм 7 январь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази лабораториясида аниқланган. “Омикрон” Дубайдан Ўзбекистонга келган чет эл фуқаросида топилган.

Айни пайтда "омикрон" штамми билан касалланган илк бемор Зангиотадаги 1-сонли юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+