Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Келгуси ҳафтада Ўзбекистонда об-ҳаво кескин ёмонлашиши кутилмоқда: ёғингарчилик, кучли шамол ва тунги совуқ - мамлакатга совуқ фронт яқинлашмоқда.
"Ўзгидромет" директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжанинг маълум қилишича, 9-12 март кунлари республика ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
9-11 март кунлари республика бўйича ёғингарчилик кутилмоқда: ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
Республика бўйича баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши, айрим туманларда шамолнинг тезлиги секундига 22-25 метргача кучайиши мумкин.
10-12 март кунлари ҳаво ҳароратининг сезиларли пасайиши кузатилади. Республика шимолида кечаси 7-10 даража совуқ, кундузи 0-3 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Қолган ҳудудларда 11-12 март кунлари ҳарорат кечалари 0-3 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 2-5 даража илиқни ташкил этади.

Изоҳлар мавжуд емас