Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар қилишича, “Ўзгидромет” келгуси ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берган.
«Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудудига қуруқ ва иссиқ ҳаво массаси таъсир этиши кузатилади. Республикамизда кам булутли об-ҳаво давом этади, кундузи ҳаво ҳарорати 24-27 даражагача кўтарилади, бу эса шу кунларнинг иқлимий меъёридан 4-5 даражага юқори”, -дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
21 октябрь куни республиканинг шимолий ҳудудлари Ғарбий Қозоғистон орқали Волга бўйи устидан вужудга келган совуқ ва нисбатан нам ҳаво массаси кириб келади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида булутлар кўпаяди, кечқурун эса шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача эсиб, қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг қолган қисмида қуруқ, кам булутли об-ҳаво кутилмоқда.
22-23 октябрь кунлари нам ҳавонинг кириб келиши бутун Ўзбекистон ҳудудига тарқалади. Республиканинг барча вилоятларида булут қоплами ортади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Республиканинг айрим вилоятларида шамол тезлиги 15-20 м/с га етиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб боради ва кечаси 3-8 даража илиқ, шимолда 0-3 даража совуқ, кундузи эса 13-18 даража иссиқ бўлиб, бу меъёрий ҳарорат кўрсаткичларидан 3-5 даража паст.
Изоҳлар мавжуд емас