Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга яна совуқ ва қор кириб келмоқда. “Ўзгидромет” об-ҳавонинг кескин ўзгаришини башорат қилмоқда
Жамият

Ўзбекистонга яна совуқ ва қор кириб келмоқда. “Ўзгидромет” об-ҳавонинг кескин ўзгаришини башорат қилмоқда

943
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Ўзгидромет” об-ҳавонинг кескин ўзгаришини башорат қилмоқда. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

“13-14 март Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи орқали Россиянинг (Москва вилояти) Европа ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

13-14 март Республикада ёғингарчилик кутилади, 14 мартга ўтар кечаси ёмғир  қорга айланиб, баъзи жойларда кучли бўлади. 

Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 13 мартда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. 

4-15 мартда ҳарорат кечалари 2-7° совуқгача, кундуз кунлари 2° совуқ-
 3° илиқгача, Қорақалпоғистонда кечалари 10-15° совуқгача, кундуз кунлари 2-7° совуқгача, Хоразм вилоятида кечалари 6-11° совуқгача, кундуз кунлари 0-5° совуқгача пасаяди.

13-14 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. 

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...