Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик мигрантларга уларнинг малакасидан келиб чиққан ҳолда, Россия қурилиш объектларида 40 минг рубл (тахминан 560 доллар) дан ортиқ маош берилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси Агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.
Ҳозирда Ўзбекистонда 60 мутахассислик бўйича 10 минг нафар мигрантларни танлаш жараёни давом этмоқда. Гап Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари, Амурск, Новосибирск, Калуга, Тула, Мурманск, Калининград ва Москва вилоятлари, шунингдек Краснодар ўлкасида жойлашган қурилиш объектлари ҳақида бормоқда. Шу билан бирга, Россияда ишлаш ҳуқуқи учун патент Ўзбекистонда берилади.
Саралаб олинган ишчилар Ўзбекистонда тиббий кўрикдан ўтади. Бунга COVID-19 учун ПЗР таҳлил, шунингдек, ОИВ учун таҳлил, кимёвий-токсикологик ва флюрографик текширув киради. Ишчилар коронавирусга қарши “Спутник Лайт” вакцинаси билан эмланади.
Россияда иш топиш истагида бўлганлар суҳбатдан ўтиш учун Агентликнинг минтақавий бўлимларида рўйхатдан ўтиши керак. Буни ҳавола орқали амалга ошириш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас