Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик талаба Малайзия Бош вазирининг лингвистик танловида ғолиб бўлди
Жамият

Ўзбекистонлик талаба Малайзия Бош вазирининг лингвистик танловида ғолиб бўлди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси Мадинабону Абдуллаева Малайзия Бош вазирининг малай тили бўйича нуфузли халқаро танлови ғолиби бўлди.

Бу йилги мусобақада 21 давлатдан 174 нафар иштирокчи қатнашди. Иккита саралаш босқичидан сўнг 50 нафар энг кучли финалга чиқди, улар орасида 20 ёшли ҳамюртимиз ҳам бўлган.

Ҳал қилувчи тур якунларига кўра, Абдуллаева энг яхши натижа кўрсатиб, кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлган россиялик ва хитойлик рақибларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади.

Куала-Лумпурдаги Малайзия туризм марказида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида ғолибга турнир кубоги, тилни юқори даражада билишини тасдиқловчи халқаро сертификат ва 10 минг Малайзия ринггити (тахминан 25-30 миллион сўм) миқдорида пул мукофоти топширилди.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Малайзия Технология университетининг фахрий раиси лавозимидаги фаолияти доирасида мамлакат қироличаси Ража Зарит София расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлган эди.

 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...