Ўзбекистонликлар антикоагулянтлар ёрдамида коронавирусни "профилактика"  қилишдан огоҳлантирилди
Жамият

Ўзбекистонликлар антикоагулянтлар ёрдамида коронавирусни "профилактика" қилишдан огоҳлантирилди

431

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова коронавируснинг олдини олиш учун антикоагулянтларни қабул қилиш бўйича берилаётган тавсияларга изоҳ берди. Мутахассис бу дорилар қай ҳолатларда зарур эканлигини тушунтирди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Абдусаматованинг таъкидлашича, антикоагулянтлар (қон ивишини камайтирувчи дорилар) инфекциянинг олдини олмайди ва уни даволамайди ҳам. Улар тромбоз шаклида асоратлар ривожланган тақдирда ёрдам беради.

Вируснинг артерия ва томирларга кириши туфайли тромбларнинг пайдо бўлиши жуда камдан-кам ҳолларда ва фақат шифохонада бўлган оғир беморларда, кўпинча жонлантириш бўлимида содир бўлади. Уларни даволаш учун инъекцияда бўлган жуда кучли дорилар талаб этилиб, бу борада қон ивиш тизимининг ҳолатини доимий назорат қилиш зарурдир.

Бироқ, мутахассиснинг айтишича, шифокор томонидан сурункали касалликларни даволаш учун тавсия этилган антикоагулянтларни олаётган беморлар уларни қабул қилишни давом эттиришлари керак.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...