Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар Қозоғистон чегарасидан ўтишдаги муаммолар хусусида  маълум қилишмоқда
Жамият

Ўзбекистонликлар Қозоғистон чегарасидан ўтишдаги муаммолар хусусида маълум қилишмоқда

811
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 16 мартдан бошлаб икки мамлакат фуқароларининг қуруқликдаги назорат пунктлари орқали эркин ўтишига оид барча чекловлар бекор қилинганига қарамай, ўзбекистонликлар Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтишдаги қийинчиликлар ҳақида хабар бермоқдалар. Шу билан бирга, фойдаланувчиларнинг маълум қилишича, Қозоғистон назорат пунктидаги муаммолар бу давлатга кириш учун ҳеч қандай асосга эга бўлмаган ўзбекистонликлар учун юзага келмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар қилмоқда.

"Чегара очиқ, аммо асоси борларгагина рухсат берилади. Мен ҳозир Қозоғистондаман. Қизимнинг олдига бормоқчи эдим, ҳужжат сўралмоқда. Ҳанузгача асос керак. Бошқа йўли йўқ. Чегара очилганидан ҳамма хурсанд эди, аммо ҳеч нарса ўзгармади", - дея ёзмоқда фойдаланувчилардан бири “Истеъмолчи.уз” ҳамжамиятига.

Қозоғистонга бориш учун ваъда қилинган автобуслар билан ҳам шу ҳолат. 16 март куни йўлга қўйилиши айтилган бўлсада, айни пайтда на жадвал, на нархлардан дарак бор.

Тошкент автовокзалига қўнғироқ қилган ўзбекистонликларнинг қайд этишича, ҳозирча чипталар сотувга қўйилмаган. Вокзал ходимларининг сўзларига кўра, чегарани фақат Ўзбекистон очган, Қозоғистон чегараси ҳозирча ёпиқ.

Қизиғи шундаки, "Nuritdinovblog – dalnoboy.uz" Телеграм-каналида 16 март куни 21 йўловчи билан Чимкентдан автобус пойтахт автовокзалига келгани ҳақидаги маълумот эълон қилинган. Шу куннинг ўзида Тошкентдан Олма-отага яна бир рейс режалаштирилган эди. Бироқ, ўзбекистонлик 49 нафар йўловчи билан Қозоғистон чегарасига борган автобус мамлакатга киришга рухсат берилмагани учун қайтиб, Тошкентга келишга мажбур бўлган.

Яна бир жиҳат - икки мамлакат ўртасида "Нукус - Бейнеу - Нукус" йўналиши бўйича биринчи темир йўл қатнови 1 апрелдан йўлга қўйилиши керак. Автобус рейсларига ҳам шу кундан бошлаб рухсат берилишига умид қиламиз.

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу мамлакат расмийлари давлат чегарасининг қуруқликдаги қисмлари орқали кириш чекловларини ҳали бекор қилмаган.

24 март ҳолатидаги маълумотларга қараганда, мамлакатга фақат авиарейслар орқали кириш мумкин. Бу ҳақда масалан, Қозоғистоннинг Россиядаги элчихонаси сайтида айтилган. Шунингдек, у ерда қайд этилишича, қуруқликдаги чегара орқали Қозоғистонга киришга фақат махсус асоси бўлган билан хорижий фуқароларнинг айрим тоифаларига рухсат этилади. Бунга Қозоғистонда қариндошлар бор ёки даволаниш учун бормоқчи бўлганлар киради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...