Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни маълум бўлди
Жамият

Ўзбекистоннинг матбуот эркинлиги рейтингидаги ўрни маълум бўлди

93

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Чегара билмас мухбирлар" халқаро ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича йиллик рейтингида Ўзбекистон 148-ўринни эгаллади. Мамлакатнинг позицияси ўтган йилгидек қолди.

Рейтингда жами 180 та мамлакат иштирок этган. Норвегия, Эстония, Нидерландия, Швеция ва Финляндия оммавий ахборот воситаларининг аҳволи энг яхши. Рўйхатнинг охирида Эрон, Сурия, Хитой, Шимолий Корея ва Эритрея жойлашган.

Ўзбекистон сиёсий ва иқтисодий кўрсаткичларни бироз яхшилашга муваффақ бўлди, аммо қонунчилик, ижтимоий муҳит ва журналистлар хавфсизлиги билан боғлиқ кўрсаткичлар пасайди.

"2016 йилда президент Ислом Каримов вафотидан кейин ОАВ учун вазият деярли яхшиланмади, ҳокимиятдагиларни танқид қилиш эса ҳамон жуда қийин. Ҳокимият оммавий ахборот воситалари, шунингдек, ҳукумат билан яқин алоқада бўлган блогерлар гуруҳи устидан сезиларли назоратга эга," - дейилади ҳисоботда.

Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 141-ўринни, Қирғизистон эса 144-ўринни эгаллаб турибди. Тожикистон 153-ўринни, Туркманистон 174-ўринни эгаллади. Беларус 166-ўринни, Россия 171-ўринни эгаллаган.

"Чегара билмас мухбирлар" ташкилоти 2025 йилда дунёда сўз эркинлиги тарихий паст даражага етганини таъкидламоқда. Оммавий ахборот воситалари учун иқтисодий шароитларнинг ёмонлашуви, жумладан, харажатларнинг ошиши, рекламаларнинг қисқариши ва қўллаб-қувватлашнинг етишмаслиги асосий омил бўлди.

 

Ҳисоботга кўра:

  • 180 та давлатдан 160 тасида ОАВ молиявий барқарорликка эриша олмаяпти;

  • 34 мамлакатда таҳририятларнинг оммавий ёпилиши қайд этилган, бу кўпинча журналистларнинг эмиграцияси билан бирга келади;

  • 46 та давлатда медиабозор тор доирадаги мулкдорлар томонидан назорат қилинади;

  • Дунё мамлакатларининг деярли учдан бир қисмида иқтисодий қийинчиликлар туфайли оммавий ахборот воситалари мунтазам равишда ёпилади.

Қайд этилишича, иқтисодий босимнинг кучайиши журналистлар хавфсизлиги шароитларининг ёмонлашишига ва авторитар тенденцияларнинг кучайишига олиб келмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...