Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Украинадаги жанговор ҳаракатларда иштирок этиш учун миллий батальонларни тузиш тўғрисидаги даъват юзасидан баёнот билан чиқди
Жамият

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Украинадаги жанговор ҳаракатларда иштирок этиш учун миллий батальонларни тузиш тўғрисидаги даъват юзасидан баёнот билан чиқди

786
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашишдан огоҳлантирди. Дипломатлар ушбу фаолият учун жиноий жавобгарлик белгиланганини таъкидлашган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Элчихонанинг қайд этишича, Жиноят кодексининг 154-моддаси (ёлланмачилик)га кўра, хорижий давлат ҳудудида қуролли тўқнашувларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатни содир этганлик учун ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш белгиланган.

 "Элчихона Ўзбекистон фуқароларини Жиноят Кодексининг юқоридаги моддаси бўйича содир этилган ноқонуний қилмиши ҳақида объектив маълумот мавжуд бўлган тақдирда, истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Элчихона юртдошларимизни иғволарга берилмасликка ва огоҳ бўлишга чақирмоқда", - дея таъкидлади элчихона.

Аввалроқ "Пермь ўлкаси Марказий Осиё ўзбеклари жамияти” раҳбари Жаҳонгир Жалолов Амир Темур номидаги ўзбек кўнгилли батальони ташкил этилганини маълум қилганди.

"Фарзандларимиз болалар боғчаларига қатнайди, мактаб ва университетларда ўқийди. Биз Россияда яшаймиз ва ишлаймиз. Биз еб турган нонимизни оқлашимиз керак. Кўнгилли батальон тузиб, уни Амир Темурнинг буюк номи билан аташни таклиф қиламан. Шунингдек, Россиянинг Украинани ҳарбийсизлантириш бўйича махсус ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлаш лозим. Мен ўзбек эканлигимдан, Россия Федерацияси фуқароси бўлганимдан ва президентим Владимир Путин эканлигидан фахрланаман. Россия учун, Ватан учун, Россия Федерациясига хизмат қиламан", - деди у.

Шу билан бирга, Россиянинг ўзида бу таклиф қўллаб-қувватланган. Масалан, RT телеканали ва "Россия сегодня" халқаро ахборот агентлигининг бош муҳаррири Маргарита Симонян шундай деган: "Баракалла! Барча диаспоралар шундай бўлганида, мамлакатимизда миллий муаммо умуман бўлмасди".

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...