Загрузка
Загрузка
Ўзгидромет огоҳлантирмоқда: аномал иссиқ ўрнига кескин совуқ келади
Жамият

Ўзгидромет огоҳлантирмоқда: аномал иссиқ ўрнига кескин совуқ келади

677
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидрометнинг огоҳлантиришига қараганда, аномал иссиқ об-ҳаво ўрнига кескин совуқ бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.   

“Бугун Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда. Ҳарорат фони кўп йиллик қийматлардан 5-7 даража юқори бўлади. Бугун кундуз куни ҳаво 12-14 даража илиқгача, баъзи жойларда 16-18 даража илиқгача исийди”, -дея хабар беришмоқда синоптиклар.

Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17 даража илиқгача, баъзи жойларда 20-22 даража илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши тахмин қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ёмғир ёғади. 

Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Мамлакатимиз бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9 даража илиқгача, шимолда 0-5 даража илиқгача пасаяди. 

  • 4-6 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

  • 4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;

  • 5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...