Загрузка
Загрузка
Ўзгидрометдан шошилинч хабар. Ўзбекистонда шамол кучайиши, ёмғир ва  ҳаттоки қор ёғиши кутилмоқда
Жамият

Ўзгидрометдан шошилинч хабар. Ўзбекистонда шамол кучайиши, ёмғир ва ҳаттоки қор ёғиши кутилмоқда

493
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидрометдан шошилинч хабар тарқалган. Ўзбекистонда шамол кучайиши, ёмғир ва ҳаттоки қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 28-29 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан Каспий денгизи ва Туркманистон орқали нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда”, - дея хабар бермоқда синоптиклар. 

28-29 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, жумладан:

  • 28 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё вилоятларида 17-22 м/с гача;

  • 28 январда Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Жиззах вилоятларида 17-22 м/с гача, айрим жойларда 25-28 м/с гача кучайиши мумкин;

  • 29 январда Сурхандарё, Фарғона, Наманган, Андижон вилоятларида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 

Бундан ташқари, 28-29 январь кунлари республика ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин. Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+