Ўзгидрометдан тезкор хабар. Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда
Жамият

Ўзгидрометдан тезкор хабар. Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг пасайиши, ёмғир ва кучли шамол кутилмоқда

490

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет шошилинч хабар тарқатган. Синоптикларнинг маълум қилишича, ҳафта охирида ҳаво ҳарорати 25-28 даражагача пасайди, ёмғир ёғиши ва шамол эсиши кутилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан бироз нам ва салқин ҳаво кириб келади. 10-12 сентябрда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда”, -дея билдиришмоқда синоптиклар.

photo_2022-09-08_10-00-51.jpg

11 сентябрда Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

11 сентябрь куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида, 12 сентябрда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғади. Республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади, баланд тоғларда (2500 м дан юқори) ёмғир қорга айланиши мумкин.

11-12 сентябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 10-13° гача, кундуз кунлари 25-28° гача пасаяди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
осталось ... сек
Закрыть ×