Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет тезкор маълумот тарқатган. Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво кириб келмоқда, айрим жойларда тунги ҳарорат 10-13 даража совуқ бўлиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз маълум қилмоқда.
"Жорий йилнинг 1-5-декабр кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво массаси кириб келади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.
3-5-декабрга Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Навоий вилоятининг шимолида кечалари 10-13 совуқгача, кундуз кунлари 4-7 даража совуқгача пасаяди.
Изоҳлар мавжуд емас