Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, бугун 10 январь куни Тошкентда пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташаббуси билан ички мавзе ва даҳалар, шунингдек қабристонларни ободонлаштириш бўйича “Обод Тошкент” акцияси бошланди.
Ҳокимлик матбуот-хизмати ҳоким сўзларига иқтибос қилган ҳолда: “Мен шаҳарда шундай муҳит яратмоқчиманки, одамлар таъқиқланган жойларга ахлат ташлашга уялиб қолсин “, - деб маълум қилмоқда.
Берилган хабарга кўра, тадбирга 1000 дан ортиқ ишчилар, жумладан ободонлаштириш бош бошқармаси ходимлари, шунингдек тегишли бўлинмалардан махсус техникани жалб қилиш режалаштирилган бўлиб, уларнинг ҳар бири 30та гуруҳга бўлинган.
Ҳар бир ишчига кун охирида 80 минг сўм тўланиб, икки махал овқатланиш билан таъминланади.
"Акция доирасида пойтахтнинг 30 минг гектардан ортиқ майдони, қабристонлар, қаровсиз қолган мавзе ва даҳалар тушган барг, новда ва турли ахлатлардан тозаланмоқда. Шунингдек, айни пайтда тунги ёритиш талабга жавоб бермаётган жойларда қўшимча ёритиш мосламаларини ўрнатиш режалаштирилган. Пойтахт янада тоза, обод ва фаровон бўлади ", - дея маълум қилмоқда пойтахт ҳокимияти вакиллари.
Изоҳлар мавжуд емас