Загрузка
Загрузка
Жамоат транспортидан фойдаланишда имтиёзга эга шахслар рўйхати кенгайди
Жамият

Жамоат транспортидан фойдаланишда имтиёзга эга шахслар рўйхати кенгайди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йил 1 октябрдан уруш ногиронлари ва иштирокчилари, уларга тенглаштирилган шахслар ҳамда Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатида нурланиш касаллигига чалинган фуқароларга ҳаво, темир йўл ва шаҳарлараро автобус транспортида бепул ёки 50 фоиз чегирма асосида йўл чипталари берилади.

Имтиёзли чипталар шахснинг имтиёзли тоифага кириши ҳақидаги маълумотлар асосида "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизими орқали расмийлаштирилади. Чипта олиш учун фуқародан фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат — ID-карта ёки биометрик паспорт талаб этилади.

Ҳаво транспортида "эконом" тарифдаги, темир йўл транспортида эса "эконом", плацкарт ёки купе учун чипталар берилади. Имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар мудофаа, ички ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Пенсия жамғармаси томонидан рақамли ҳукумат орқали мунтазам тақдим этиб борилади.

2027 йил 1 январдан бошлаб эса мазкур фуқароларга авиақатнов, темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталарини "Ижтимоий карта" (Baraka) мобил иловаси орқали ҳам бепул ёки имтиёзли шартларда харид қилиш имконияти яратилади.

Транспорт хизматлари учун имтиёзлар билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб борилади.

Маълумот учун, 2025 йилда транспорт хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар томонидан қарийб 50 минг нафар шахсга 4,3 миллиард сўмлик имтиёзли йўл чипталари тақдим этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...