Загрузка
Загрузка
Бир гуруҳ журналистлар АҚШ президенти Дональд Трампни судга берди
Дунё

Бир гуруҳ журналистлар АҚШ президенти Дональд Трампни судга берди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан 12 август куни судга даъво аризаси киритилди. Иккита медиа ташкилот унинг Truth Social тармоғидаги хабарларини пуллик асосда барвақт кўриш хизматини тўхтатишни талаб қилмоқда.

Хорижий оммавий ахборот воситалари хабар беришича,​Манхэттен федерал судига даъвони The Intercept ва "Медиа эркинлиги жамғармаси" киритган. Низога Trump Media компанясининг ойига 100 минг долларгача бўлган тўлов эвазига Трамп ва бошқа юқори лавозимли мулозимларнинг хабарларини бошқалардан олдинроқ олиш имконини берувчи Truth API хизмати сабаб бўлган.

​Даъвогарларнинг таъкидлашича, бозорлар ва нарх-навога таъсир кўрсатувчи давлат аҳамиятига молик хабарларни пуллик обуначиларга сотиш АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатишини бузади ҳамда манфаатлар тўқнашувини келтириб чиқарган. Маълумот учун Дональд Трамп ушбу компаниянинг энг йирик акциядори (41,3 фоиз улуш, қиймати қарийб 950 миллион доллар) ҳисобланади.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот котиби Каролайн Левитт август ойи охирида лавозимини тарк этиши эълон қилинганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...