Загрузка
Загрузка
2027 йилдан битирувчилари иш топмаган ОТМларга янги йўналишлар очиш тақиқланиши мумкин
Жамият

2027 йилдан битирувчилари иш топмаган ОТМларга янги йўналишлар очиш тақиқланиши мумкин

15
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2027 йил 1 январдан барча олий таълим муассасаларида битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Карьера марказларини ташкил этиш мажбурий бўлади. Талабларни бажармаган таълим муассасаларининг лицензияси бекор қилиниши ва янги йўналиш очиши тақиқланиши мумкин.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги томонидан эълон қилинган қарор лойиҳасига кўра, 2028 йилдан эътиборан Карьера марказини йўлга қўймаган нодавлат ОТМлар лицензияси суд орқали бекор қилиниши, шунингдек, бундай тузилмасиз янги давлат олийгоҳларини очиш тақиқланиши алоҳида кўрсатилган. Шу билан бирга, ўқув йили якунида битирувчиларининг ишга жойлашиш кўрсаткичи 50 фоиздан кам бўлган ОТМларга кейинги йилда янги таълим дастурларини жорий этишга рухсат берилмайди.

Бундан ташқари, Карьера маркази олийгоҳнинг таълим дастурлари сифатини, меҳнат бозори эҳтиёжларига мослигини ҳамда талабаларнинг бандлигини таъминлайдиган асосий бўлинмасига айланади.
Аниқроқ айтганда, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб олийгоҳлар бу марказлар учун махсус KPI, талабалар портфолиоси ва career.edu.uz платформасига интеграция қилинган тизимни йўлга қўйиши керак. Шундай бўлса-да, марказ ходимлари махсус сертификатлаш жараёнидан ўтган ва тегишли малакага эга шахслар орасидан танланиши қатъий белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси иш берувчилар эҳтиёжи бўйича маълумотларни реал вақтда ушбу марказларга етказиб туради. Бунга қўшимча равишда, ушбу қарор лойиҳаси бўйича жамоатчилик муҳокамаси жорий йилнинг 27 августига қадар давом этиши таъкидланган.

Маълумот учун, 2025 йилда олий таълим битирувчиларининг ўртача ойлик иш ҳақи 5,1 миллион сўмни ташкил этганди. Бу ҳақда битирувчилар сифати индекси доирасида 114 та олий таълим ташкилотининг 242,6 минг нафар битирувчиси бўйича амалга оширилган дастлабки моделлаш натижаларида маълум қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...