Загрузка
Загрузка
Давлат органлари мансабдорлари маъмурий суд мажлисида иштирок этиши шарт этиб белгиланди
Жамият

Давлат органлари мансабдорлари маъмурий суд мажлисида иштирок этиши шарт этиб белгиланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Қонунчиликка киритилган ўзгартишлар билан маъмурий орган мансабдор шахсларининг суд мажлисида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилди. Энди маъмурий орган қарори ёки мансабдор шахснинг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган ариза ёки шикоят кўриб чиқилаётганда, унинг мансабдор шахси ёки вакили суд мажлисида иштирок этиши мажбурий ҳисобланади.

Агар мансабдор шахс ёки унинг вакили судга келмаса, суд муҳокамаси кейинга қолдирилади. Агар келмаслик сабаби суд томонидан узрли деб топилмаса, мансабдор шахсга нисбатан суд жаримаси қўлланиши мумкин.

Шу билан бирга, мансабдор шахс ёки унинг вакили иштирок этмаслиги ишни ҳар томонлама, тўлиқ ва холис ҳал қилишга тўсқинлик қилмаса, суд ишни уларнинг иштирокисиз ҳам кўриб чиқиши мумкин.

Бундан ташқари, "Давлат божи тўғрисида"ги қонунга ҳам ўзгартишлар киритилган. Унга кўра, айрим ҳолатларда давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш учун асослар белгиланган.

Жумладан, жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган ва даъво ушбу иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилган тақдирда давлат божи қайтарилиши мумкин.

Шунингдек, дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда ҳам давлат божини қайтаришга асос юзага келади.

Бундан олдин Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари ёки ҳаракатлари сабабли фуқаролар ва тадбиркорларга етказилган зарарни қоплашнинг аниқ тартиби жорий этилганди. Қонунга биноан, ноҳақ жабр кўрган шахсларга етказилган моддий ва маънавий зиён ҳудудий компенсация жамғармалари орқали пул шаклида қайтарилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...