Загрузка
Загрузка
Жанубий Корея ноябрь ойининг  охиридан ўзбекистонлик мигрантларни   қабул қилишни бошлайди. ZF-UZ-VAС2001 ва "Спутник" билан эмланганлар ҳозирча йўл ёпиқ
Жамият

Жанубий Корея ноябрь ойининг охиридан ўзбекистонлик мигрантларни қабул қилишни бошлайди. ZF-UZ-VAС2001 ва "Спутник" билан эмланганлар ҳозирча йўл ёпиқ

448
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жанубий Корея ноябрь ойи охиридан ўзбекистонлик мигрантларни қабул қилишни қайта бошлайди. Бу мамлакат расмий ҳукумати ишга келмоқчи бўлган ўзбекистонликлар бажариши лозим бўлган талаблар рўйхатини эълон қилган. Хусусан, мигрантлар коронавирусга қарши эмланган бўлиши керак. Жанубий Корея томони эса ZF-UZ-VAС2001 ва "Спутник V" препаратларини тан олмайди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.

Ташқи меҳнат миграция агентлиги томонидан мигрантларга қўйиладиган талаблар маълум қилинган. Хусусан,

  • Ўзбекистонликларни Жанубий Кореяга киритиш фақат Е-9 ишчи визаси бўйича амалга оширилади;

  • Корея Республикасида тан олинган вакциналар (Astrazeneca, Moderna, Pfizer, Sinovac, Sinopharm, Janssen)дан бири билан Корея Республикасига кириб боришдан камида 14 кун олдин тўлиқ эмланган бўлиши;

  • Корея Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси томонидан тан олинган лабораториялар (Korea No 1 Laboratory, SWISS LAB, De Factum Laboratories, INTERMED Innovation)дан бирида Корея Республикасига кириб боришдан олдин 72 соат ичида ПЦР тест топширган ва тест натижаси манфий бўлиши талаб этилади.

  • Шунингдек, Корея Республикасига кириб борган меҳнат мигрантлари аввалгидек 14 кун эмас, балки 10 кунлик карантин даврини ўташи лозим бўлади.


Эслатиб ўтамизки, вакциналарни тан олмаслик бўйича бу каби муаммоларга кичик ҳаж, шунингдек АҚШга отланган ўзбекистонликлар дуч келган эди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...