Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда 14–16 август кунлари асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво кузатилади. Жума ва шанба кунлари мамлакатда иссиқ ҳаво сақланиб, якшанба куни ҳарорат 2–3 даражага пасаяди.
"Ўзгидромет" маълумотига кўра, 14 август куни тоғли ҳудудларнинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.
Тунда ҳаво ҳарорати 21–26 даража, жума ва шанба кунлари кундузи 37–40 даража атрофида бўлади. Жанубий ҳудудлар ва чўл зонасининг айрим жойларида ҳарорат 41–43 даражагача кўтарилиши мумкин.
Якшанба куни эса ҳарорат 2–3 даражага пасаяди, бироқ мамлакатда ҳали ҳам иссиқ ҳаво сақланиб қолади.
Айрим ҳудудларда шарқдан эсадиган шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши мумкин. Шунингдек, баъзи жойларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор.
Пойтахтда эса дам олиш кунлари кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Тунда ҳарорат 23–26 даража, жума ва шанба кунлари кундузи 38–40 даража, якшанба куни эса 36–38 даража бўлади.
Тошкентда шарқдан эсадиган шамолнинг тезлиги 3–8 м/с, айрим жойларда эса 10–14 м/с гача кучайиши мумкин. Пойтахтнинг айрим ҳудудларида чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли ҳам бор.

Изоҳлар мавжуд емас