Загрузка
Загрузка
Жорий йилда абитуриентлар бешта фандан тест топширишади, умумий саволлар сони 90тани ташкил этади
Жамият

Жорий йилда абитуриентлар бешта фандан тест топширишади, умумий саволлар сони 90тани ташкил этади

546
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Давлат тест маркази (ДТМ) жорий йилда ОТМларга кириш учун режалаштирилган тест синовларининг айрим тафсилотлари билан ўртоқлашган. Бу йил абитуриентлар бешта фандан тест топширишади, умумий саволлар сони эса 90тани (ўтган йили 105та эди) ташкил этади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Бу йил тўпланиши мумкин бўлган максимал балл - 189 (ўтган йили 280,5 эди)га тенг бўлади.

Саволлар иккита блокга бўлинади: учта мажбурий ва иккита қўшимча фанлар.

Учта мажбурий фанлар:

  • она тили – ўқитиш тилига қараб ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили

  • математика

  • Ўзбекистон тарихи

Ҳар бир фанга 10тадан савол берилади, ҳар бир тўғри жавоб учун 1,1 балл ёзилади. Натижада, 30та саволга энг кўпи билан 33 балл тўпланилади.

Қўшимча фанларга келадиган бўлсак, бунда 60 та савол берилади (ҳар бир фан учун 30 тадан). Биринчи махсус фан бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун абитуриентга 3,1 балл (максимал балл – 93), иккинчи фан бўйича-2,1 балл (максимал балл-63) берилади.

Олдинроқ ДТМнинг маълум қилишича, тест синовлари натижаларини эълон қилишни уч ҳафтадан бир ҳафтагача қисқартириш режалаштирилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...