Загрузка
Загрузка
Жорий йилда ўрнатилиши режалаштирилган  қўшимча  дам олиш  кунлари санаси  аниқ бўлди
Жамият

Жорий йилда ўрнатилиши режалаштирилган қўшимча дам олиш кунлари санаси аниқ бўлди

509
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, жорий йилда ўрнатилиши таклиф этилган қўшимча дам олиш кунлари санаси аниқ бўлди.   

Қўшимча дам олиш кунларининг жорий қилиниши президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармони лойиҳасида назарда тутилган.

Унга кўра,

  • 14 май (жума), 2 сентябрь (пайшанба), 3 сентябрь (жума), 31 декабрь (жума) кунлари қўшимча дам олиш кунлари сифатида белгиланади;

  • 20 март (шанба), 22 март (душанба), 15 май (шанба), 21 июль (чоршанба), 22 июль (пайшанба) ва 4 сентябрь (шанба) кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади;

  • Бундан ташқари,   фармон лойиҳасида 2021 йилда дам олиш кунларини 27 март кунидан 22 март кунига, 17 июль (шанба) кунидан 21 июль (чоршанба) кунига, 24 июль (шанба) кунидан 22 июль (пайшанба) кунига  кўчириш режалаштирилган. 

Яъни, бундан кейин ўзбекистонликлар Наврўз байрамида уч кун – 20-22 март кунлари дам олиб, 27 март (шанба куни) ишлаб беришади.

Мустақиллик байрамида эса   беш кун – 1-5 сентябрь кунлари дам олинади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+