Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон мустақил саёҳатчилар учун дунёнинг энг яхши ТОП-5 йўналиши рўйхатига кирди
Туризм

Ўзбекистон мустақил саёҳатчилар учун дунёнинг энг яхши ТОП-5 йўналиши рўйхатига кирди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Нуфузли халқаро сайёҳлик платформаси "Much Better Adventures " томонидан эълон қилинган "Solo Travel Index 2026 " рейтингида Ўзбекистон ягона саёҳат қилувчилар учун жаҳоннинг энг яхши бешта мамлакати сифатида эътироф этилди. Мазкур тадқиқотда сайёҳларнинг таассуротлари, хавфсизлик даражаси, виза расмийлаштириш қулайлиги, овқатланиш харажатлари ҳамда пиёда ва мустақил саёҳат қилиш имкониятлари асосий мезон сифатида инобатга олинган.

​Платформа томонидан эълон қилинган ҳисоботда Ўзбекистоннинг Буюк Ипак йўлидаги бой тарихий ва маданий мероси, ранг-баранг табиий ландшафтлари ҳамда жадал ривожланаётган туризм инфратузилмаси алоҳида қайд этилган. Тадқиқотчилар мамлакатнинг юқори даражадаги хавфсизлиги ва меҳмондўстлик муҳити мустақил сайёҳлар учун қулай шароит яратишини таъкидлашмоқда.

​Шунингдек, хорижий сайёҳларга Нурота тоғларидаги қадимий сўқмоқлар бўйлаб саёҳат қилиш, маҳаллий қишлоқлар ҳаёти билан танишиш, анъанавий ўтовларда тунаш ҳамда Қизилқум орқали Ойдаркўлга бориш каби муқобил йўналишлар тавсия этилган.

Шу билан бирга
, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби қадимий шаҳарлар Буюк Ипак йўли чорраҳасида шаклланган ноёб ва нодир маданий меросни намоён этувчи муҳим сайёҳлик марказлари сифатида кўрсатиб ўтилган.


​Мазкур халқаро мукофот ва эътироф Ўзбекистоннинг жаҳон туризм харитасидаги жозибадорлиги тобора мустаҳкамланиб бораётганини намоён этади. Мамлакат тарихий мерос, табиат ва замонавий туризм имкониятларини уйғунлаштирган энг истиқболли йўналишлардан бири сифатида эътиборни тортишда давом этмоқда.

Аввалроқ йил бошидан буён Ўзбекистонга сайёҳлар оқими сезиларли даражада ошгани, январь-июль ойларида мамлакатга 7,749 миллиондан ортиқ хорижий фуқаро ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...