Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Вашингтонда бўлиб ўтган бизнес-форумда АҚШ савдо вазири Уилбур Росс Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқи (ЕОИИ) га аъзо бўлиши ҳақида фикр билдирди.
Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига аъзо бўлиши унинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га кириш жараёнини узайтириши мумкин. Шу муносабат билан у Ўзбекистон томонини янги келишувларнинг ЖСТга киришга таъсир қилишини изчиллик билан ўрганиб чиқишга чақирди.
Шунингдек, вазир давлатлар ўртасидаги икки томонлама савдо бўйича маълумотларни келтирди. 2017 йилда товар айланмаси 136 миллион долларни, 2018 йилда эса қарийб 300 миллион долларни ташкил этган. Бунда январь-август ойларида Американинг Ўзбекистонга эскпорт қилиш ҳажми 455 миллион доллардан ошган.
Илгари маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий Иттифоқига кириши билан боғлиқ хатар ва имкониятларни таҳлил қилиш учун Ўзбекистон ва Россия томонидан ишчи гуруҳ тузилган эди. Ўшанда Сенат раиси ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистонда минтақавий ташкилотлар билан муносабатлар қайта шаклланаётганини билдирган эди.
Изоҳлар мавжуд емас