Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев зилзила оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Афғонистон халқига ҳамдардлик билдирди.
Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
"Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қардош Афғонистоннинг Кунар ва Нангарҳор вилоятларида содир бўлган зилзила оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан ушбу мамлакат раҳбариятига ҳамдардлик билдирди", - дейилади хабарда.
Аввалроқ Ислом республикасида зилзила оқибатида 800 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 2,8 мингдан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди. Магнитуда 6 баллни ташкил этди, сўнгра иккита афтершок кузатилди. Зилзилалар Кобул ва Хайбер-Пахтунхванинг айрим ҳудудларида сезилган.

Изоҳлар мавжуд емас