Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон энергетик барқарорлик бўйича жаҳон рейтингида етакчилар қаторида
Жамият

Ўзбекистон энергетик барқарорлик бўйича жаҳон рейтингида етакчилар қаторида

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилда J.P. Morgan томонидан эълон қилинган таҳлилий ҳисоботга кўра, Ўзбекистон глобал энергетика инқирози шароитида энг бардошли иқтисодиётлар қаторида 4-ўринни эгаллади. Бу натижа мамлакатнинг энергетика мустақиллигини мустаҳкамлаш ва ресурслардан самарали фойдаланиш борасидаги изчил сиёсати самараси сифатида баҳоланмоқда.

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, рейтинг давлатларнинг энергетика мустақиллиги, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш сиёсати ҳамда глобал хавф-хатарларга мослаша олиш қобилияти асосида шакллантирилган.

Таҳлил натижаларига кўра, кучли бешлик қуйидагича шаклланган: энергетика соҳасида кенг қамровли ислоҳотлар олиб бораётган Жанубий Африка етакчилик қилмоқда. Индонезия табиий ресурсларга бойлиги ва уларни бошқаришда субсидия механизмларини самарали қўллаётгани билан иккинчи ўринни эгаллаган. Хитой энергия таъминоти занжирларини диверсификация қилишдаги ютуқлари билан учинчи поғонадан жой олган.

photo_2026-05-01_14-43-50.jpg

Ўзбекистон эса энергетика мустақиллигини таъминлаш, хом ашё базасидан оқилона фойдаланиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасидаги натижалари билан тўртинчи ўринни қайд этган. Бешликни эса улкан ресурс салоҳияти ва энергетик инновацияларга йўналтирилган стратегиялари билан АҚШ якунлаб берган.

Мутахассислар таъкидлашича, Ўзбекистоннинг мазкур рейтингда юқори ўринни эгаллаши мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар — энергия самарадорлигини ошириш, "яшил" энергетикани ривожлантириш ва инфратузилмани модернизация қилиш каби йўналишлардаги тизимли ишлар халқаро даражада эътироф этилаётганидан далолат беради. Глобал энергетика инқирози шароитида бундай барқарорлик иқтисодий хавфсизликни таъминлашда ҳал қилувчи омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда.

29 апрель куни ҳам Шавкат Мирзиёев гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш бўйича тайёрланган тақдимотни кўриб чиққанди. Унда мамлакатдаги мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва янги қувватларни яратиш масалалари муҳокама қилинган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...