Загрузка
Загрузка
Бешариқда педагог аёл ҳамкасби томонидан аёвсиз калтакланди
Ҳодисалар

Бешариқда педагог аёл ҳамкасби томонидан аёвсиз калтакланди

24
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида жойлашган тиббиёт техникумида ўқитувчилар ўртасидаги жанжал жисмоний тўқнашувга айланди. Ҳодиса юзасидан вилоят Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, воқеа 30 апрель куни содир бўлган. Техникумнинг иккита ўқитувчиси ўртасида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида жанжал келиб чиққан.

Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи ҳамкасбининг бош ва кўкрак қисмига қўли билан зарба бериб, унга тан жароҳати етказган. Видеода жабрланувчини сочидан тортиб ерга судраганини кўриш мумкин.

Ҳолат туман ички ишлар органлари томонидан белгиланган тартибда рўйхатга олинган. Жабрланувчининг жароҳатлари оғирлик даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.

Бундан олдин Қўқон шаҳридаги хусусий клиникалардан бирида шифокорга тан жароҳати етказган рашкчи эр маъмурий жавобгарликка тортилганди. Мазкур ҳолат шифохонадаги кузатув камераларига муҳрланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...