Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева 22 июнь куни Олий суднинг янги раиси Робахон Махмудовани судьялар ҳамжамияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларига таништирди.
Учрашувда адолат, қонунийлик ва коррупцияга қарши кураш давлат сиёсатидаги устувор йўналишлардан бири экани таъкидланган. Қайд этилишича, ҳар қандай ислоҳотнинг самараси мустақил ва холис суд тизими билан чамбарчас боғлиқ.
Шунингдек, Тошкент халқаро молия марказида халқаро тажрибалар асосида янги суд тизими шакллантирилаётгани, мамлакат судлари ҳам илғор ёндашувларни фаол жорий этиши зарурлиги қайд этилган.
Саида Мирзиёева суд тизими муайян шахсларга боғланиб қолмасдан, кадрлар алмашинувидан қатъи назар, барқарор ва узлуксиз ишлаши лозимлигини таъкидлади ҳамда судьяларни касбий ҳалоллик ва юксак масъулият билан фаолият юритишга чақирган.
Якунда Робахон Махмудовага янги вазифасида муваффақият ва адолатли қарорлар қабул қилишда омад тилаган.

Изоҳлар мавжуд емас