Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ўз фаолиятини расман тугатади. Унинг ўрнига Контент ишлаб чиқариш миллий маркази ташкил этилади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев тегишли фармонни имзолади.
Ҳужжатга кўра, эндиликда барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар илмий тадқиқотлар ва таҳлиллар асосида - Президент Администрацияси ҳузуридаги соҳага оид институтлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади.
Шунингдек, маъмурият тузилмасида шаффофликни ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида комплаенс-назорат тизими жорий этилмоқда.
Давлат органларида матбуот котибларининг роли ҳам кучайтирилади. Ҳокимият жамият билан ўзаро муносабатларнинг янги моделига ўтмоқчи.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев президент администрациясидаги 300 га яқин лавозимни қисқартирганди.

Изоҳлар мавжуд емас