Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда табиий газ тармоқларига уланмаган ёки газлаштирилмаган ҳудудлардаги аҳоли хонадонлари учун электр энергияси тарифларига имтиёзлар жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
Бу лойиҳа энергия истеъмоли маданиятини ошириш ва ҳудудларни электрлаштириш жараёнларини тезлаштириш мақсадида яратилган.
Таклиф этилаётган лойиҳага кўра, имтиёзли тарифлар овқат тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган, иситиш тизими тўлиқ электрлаштирилган ва газ тармоқларига уланмаган хонадонларга татбиқ этилади.
Шунга кўра, иситиш мавсумида 2000 кВт/соатгача, иситиш мавсумидан ташқари 1000 кВт/соатгача амалдаги тарифларга нисбатан 50 фоизгача чегирма қўллаш режалаштирилмоқда.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов мазкур имтиёзлар келаси йилдан бошлаб амалиётга жорий этилиши мумкинлигини маълум қилди.

Изоҳлар мавжуд емас