Икки собиқ хотинига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Икки собиқ хотинига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган эркакга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

31

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкентда икки турмушидан ажрашганидан кейин уч нафар вояга етмаган фарзанди фойдасига алимент тўлашдан қасддан бўйин товлаган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2024 йил 27 сентябрда суд томонидан қабул қилинган буйруқларга мувофиқ, у ойлик даромадининг мос равишда 1/3 ва 1/4 қисмини алимент сифатида тўлаб бориши шарт қилиб белгиланган эди.

Биринчи никоҳидан икки нафар фарзанди учун 21 ой давомида тўлов амалга оширилмагани натижасида қарздорлик 46,2 миллион сўмга етган.
Иккинчи никоҳидан бир нафар фарзанди учун эса 9 ой давомида алимент тўланмаган ва қарз 12,1 миллион сўмни ташкил этган.

Алимент мажбуриятини қасддан бажармагани учун у 2025 йил 23 июнда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган.

Бироқ маъмурий жазодан кейин ҳам тўловлар қайта тикланмаган. Натижада қарздорлик яна ортиб, биринчи ундирувчи фойдасига 54,7 миллион сўм, иккинчисига 18,4 миллион сўмга етган.

Мажбурий ижро бюроси томонидан ўтказилган ўрганиш ва ижро ҳаракатлари натижасида, мажбуриятини бажаришдан қасддан бош тортган қарздорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми
(вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бош тортганлик) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ушбу моддага кўра, айбдор шахсга икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда отасига алимент тўламаган шахс ҳам 15 суткага қамалганди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...