Загрузка
Загрузка
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёд этди
Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов хотирасини ёд этди

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига бориб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

Маросимда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллиги, мамлакат тинчлиги ва барқарорлигини таъминлаш ҳамда давлатчиликни шакллантиришдаги хизматлари ёдга олинди.

Шунингдек, унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилган ишлар ҳақида сўз юритилди. Тошкентда Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси ташкил этилгани, Самарқанддаги мақбараси эса зиёратгоҳга айлангани қайд этилди.

Хотира маросимида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Тадбирда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар вакиллари, зиёлилар ҳамда Тошкент жамоатчилиги иштирок этди.

Иштирокчилар Ислом Каримов ҳайкали пойига гуллар қўйди. Хотира тадбирлари Самарқанд ва Қарши шаҳарларида ҳам ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни 78 ёшида Тошкентда вафот этган. У 27 август куни инсультдан сўнг оғир аҳволда Марказий клиник шифохонага ётқизилган эди. Шифокорлар бир неча кун давомида уни даволаган, аммо 2 сентябрь куни юрак фаолияти тўхтаган. Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарқандда дафн этилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...