Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 1 649 нафар киши хорижий давлатлардан доимий яшаш мақсадида Ўзбекистонга кўчиб келган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 976 нафарга ёки 2,5 баробарга кўп.
Хориждан кўчиб келганларнинг энг катта қисми Россия фуқаролари бўлиб, уларнинг сони 580 нафарни ташкил этган. Қозоғистондан 362 нафар, Тожикистондан 147 нафар киши Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келган. Қолган 560 нафар бошқа давлатлар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида энг кўп кўчиб келганлар Тошкент шаҳрида қайд этилган — 1 089 нафар. Тошкент вилоятига 269 нафар, Қорақалпоғистон Республикасига 115 нафар киши кўчиб келган.
Шунингдек, Навоий вилоятига 31 нафар, Самарқанд вилоятига 22 нафар, Хоразм вилоятига 21 нафар, Сурхондарё вилоятига 18 нафар, Сирдарё ва Фарғона вилоятларининг ҳар бирига 15 нафардан киши доимий яшаш учун келган.
Бухоро ва Наманган вилоятларига 13 нафардан, Жиззах вилоятига 12 нафар, Андижон вилоятига 11 нафар, Қашқадарё вилоятига эса 5 нафар киши кўчиб келган.
Гарчи кўчиб келганлар сони ортган бўлса-да, Ўзбекистондан кўчиб кетаётганлар ҳам салмоқли қисмни ташкил қилади. Хусусан, 2026 йилнинг дастлабки уч ойида Ўзбекистондан хорижга доимий яшаш мақсадида 2 277 нафар фуқаро кўчиб кетганди.

Изоҳлар мавжуд емас