Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Тошкентда уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали ноқонуний равишда расмийлаштириб бериш эвазига 31,2 минг доллар олган икки шахс ушланди.
Дастлаб 41 ёшли Тошкент шаҳрида яшовчи шахс 31 200 доллар пулни олаётган вақтда тегишли орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида у мазкур маблағнинг 4200 долларини ўзида қолдириб, 27 минг долларини пойтахтда яшовчи 66 ёшли фуқарога бериши кераклиги аниқланган.
Шундан сўнг давом эттирилган тезкор тадбирда иккинчи шахс ҳам 27 минг долларни олаётган вақтда ушланган.
Ҳозирда ушланган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Япония ҳукумати виза муддати тугаганидан кейин ҳам мамлакатда ноқонуний қолиб кетган яна бир Ўзбекистон фуқаросини депортация қилганди. Қисқа муддатли виза билан Японияга кирган фуқаро полиция томонидан ушланганидан сўнг ватанга қайтарилган эди.

Изоҳлар мавжуд емас