Загрузка
Загрузка
ЙТҲга учраган Зафаробод ҳокими автомобилни ўзи бошқарган — ҳокимлик
Ҳодисалар

ЙТҲга учраган Зафаробод ҳокими автомобилни ўзи бошқарган — ҳокимлик

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Аввалроқ Зафаробод тумани ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов хизмат автомобилида ЙТҲга учрагани ва автомобилни унинг вояга етмаган ўғли бошқаргани ҳақида хабар берилган эди. Ҳокимликнинг расмий муносабатида эса автомобилни ҳокимнинг ўзи бошқаргани, ўғли эса йўловчи бўлгани маълум қилинди.

Ҳодиса 30 август куни соат 07:45 ларда туманнинг Нурафшон МФЙ ҳудудидан ўтувчи 25V-037 автомобиль йўлининг 7-километрида содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, MAZ русумли юк автомобили ҳайдовчиси Мўминов Зафаробод йўналишида ҳаракатланиб, чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда келаётган ҳоким бошқарувидаги KIA Seltos русумли хизмат автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетган.

Натижада икки автомобиль тўқнашган. ЙТҲ оқибатида туман ҳокими Ғайратжон Эшпўлатов ва унинг автомобилда йўловчи бўлган вояга етмаган ўғли турли даражадаги тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиали жонлантириш бўлимига ётқизилган. MAZ ҳайдовчиси тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 30 август куни Зафаробод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...