Загрузка
Загрузка
Собиқ мансабдор Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди
Сиёсат

Собиқ мансабдор Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари этиб тайинланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбариятида кадрлар таркибига оид янги тайинлов амалга оширилди. Президент қарорига кўра, Иброҳим Эргашев вазир ўринбосари лавозимига тайинланди. У тайинловга қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида Фитосанитария (карантин) ва ўсимликлар ҳимояси агентлигига раҳбарлик қилган.

Эргашевнинг янги лавозимга тайинланиши унинг ташқи савдо, иқтисодиёт ва халқаро ҳамкорлик йўналишларидаги узоқ йиллик бошқарув тажрибаси билан боғланади. У меҳнат фаолияти давомида ташқи иқтисодий фаолият тизимида турли масъулиятли лавозимларда ишлаб келган.

Маълумотларга кўра, у 1980 йилда туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таҳсил олган. 2001 йилда "Ўзмарказимпекс" ташқи савдо компаниясида фаолиятини бошлаб, қисқа вақт ичида КХР (Пекин)даги ваколатхона раҳбарлигигача кўтарилган.

2009 йилда у Ўзбекистонга қайтгач, "Ўзмарказимпекс" тизимида етакчи лавозимларда ишлашда давом этган. 2010 йилда иқтисодиёт бўйича раис ўринбосари, 2012 йилда эса компания бош директори этиб тайинланган.

2013 йилдан бошлаб у Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тизимида фаолият юритган ҳамда кейинчалик биринчи вазир ўринбосари даражасигача кўтарилган.

2016 йилда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма мажмуасига раҳбарлик қилган. 2017 йилда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясига бошлиқ этиб тайинланган. 2021 йилдан эса Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Карантин ва ўсимликлар ҳимояси агентлигини бошқариб келган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...