Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Жорий йилнинг 23–24 май кунлари пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманидаги "Ўзбекистон овози" гастрономик кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланади.
Туман ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу чекловлар "Ўзбекистон овози" кўчасида бўлиб ўтадиган Pizza Day фестивалига тайёргарлик кўриш ҳамда тадбир давомида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда. Шу сабабли ҳайдовчиларга айланиб ўтиш йўлларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Тасдиқланган графикка мувофиқ, 23–24 май кунлари "Ўзбекистон овози" кўчасининг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Яҳё Ғуломов кўчасигача бўлган қисми, шунингдек, Шастри кўчасидан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган ҳудуди (Яҳё Ғуломов кўчаси чорраҳаси билан бирга) қисман ёпилади.
Бундан ташқари, "Ўзбекистон овози" кўчасининг Шастри ва Содиқ Азимов кўчалари билан кесишган чорраҳалари ҳамда ушбу йўналишдан Шаҳрисабз кўчасигача бўлган қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинчалик тўлиқ ёпиб қўйилади.

Изоҳлар мавжуд емас