Загрузка
Загрузка
Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамосини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди
Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамосини Жаҳон чемпионатига кузатиш маросимида иштирок этди

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Давлат раҳбари стадионда тўпланган спорт жамоатчилиги ва футбол мухлислари иштирокида АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган жаҳон чемпионатига йўл олаётган миллий терма жамоа аъзоларини мундиалга расман кузатди.

Ушбу воқеа ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очганини таъкидлаган президент миллий жамоа аъзолари, мураббийлар штаби ва футболчиларни тарбиялаган ота-оналарга бутун халқ номидан миннатдорлик билдирган.  Маросимда терма жамоани ҳар қандай вазиятда қўллаб-қувватлаб, трибуналарда ўзига хос услубда "ўн иккинчи ўйинчи" вазифасини бажариб келаётган фан-клаблар ва мухлисларнинг содиқлиги алоҳида эътироф этилган. Давлат раҳбари ушбу қўллаб-қувватлаш шиддати океан ортидаги баҳсларда ҳам давом этишига ишонч билдирган.

Шунингдек, мамлакатда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги йирик лойиҳаларга тўхталиб ўтилган. Хусусан, яқинда иш бошлаган Миллий футбол маркази, 100 гектардан зиёд майдонда қуриб битказилган Олимпия шаҳарчаси ҳамда Янги Тошкентда FIFA стандартлари асосида қад ростлаётган 55 минг ўринли муҳташам стадион ёш иқтидорлар учун мустаҳкам замин бўлиши қайд этилган.

Президент миллий терма жамоани олдинда Португалия, Колумбия ва Конго терма жамоаларига қарши кечадиган муҳим ва масъулиятли ўйинлар кутаётганини эслатиб, футболчиларга оқ фотиҳа берган. Тадбир якунида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграган, давлат раҳбари футболчилар билан эсдалик учун суратга тушди ҳамда терма жамоанинг назорат учрашуви бўлиб ўтган.

 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...