Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ички ишлар вазирлиги тизимида кадрлар ўзгариши юз берди. Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини полковник Абдувосит Абдураззоқов эгаллади.
Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
У бунга қадар пойтахт ИИББ бошлиғи ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган. Эндиликда Абдураззоқов Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланган Тоҳир Арипов ўрнини эгаллади.
Ички ишлар вазирининг буйруғига кўра, тайинловлар раҳбарлар таркибининг режали ротацияси доирасида амалга оширилди.

Изоҳлар мавжуд емас