Загрузка
Загрузка
Тошкентда официант каналга тушиб кетган болани қутқарди
Ҳодисалар

Тошкентда официант каналга тушиб кетган болани қутқарди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент шаҳри Олмазор туманида сувга тушиб кетган бола соҳилдаги кафелардан бирида ишловчи официант томонидан қутқарилди. Ҳодиса бола сувга тушиб кетган тўпни олишга уринган пайтда содир бўлган.

Маълум бўлишича, болалар сув ҳавзаси яқинида ўйнаётган вақтда уларнинг тўпи сувга тушган. Болалардан бири уни олиш учун катта қувур устига чиққан. Бироқ у мувозанатини йўқотиб, сувга тушиб кетган ва оқим болани оқизиб кета бошлаган.

Бу пайтда сув бўйидаги кафелардан бирида ишлаётган официант воқеани кўриб қолган. У дарҳол сувга тушиб, болани оқим олиб кетишидан олдин қутқарган.

Қутқарилган бола шифохонага олиб борилган. Видео муаллифларининг маълум қилишича, унинг аҳволи яхши.

Болани қутқарган официантни жасорати учун тақдирлаш режалаштирилмоқда.

Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан эълон қилинган видеода акс этган. Мутахассислар бундай воқеалар болаларни канал, ариқ ва бошқа сув ҳавзалари яқинида назоратсиз қолдирмаслик зарурлигини яна бир бор кўрсатишини таъкидламоқда.

Бундан олдин Фарғона вилоятининг Бувайда туманида рейд тадбири ўтказаётган экологик назорат инспекторлари вояга етмаган қизнинг ҳаётини сақлаб қолганди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...