Загрузка
Загрузка
Андижонда йилига 100 та кичик ГЭС учун ускуналар ишлаб чиқарилади
Иқтисод

Андижонда йилига 100 та кичик ГЭС учун ускуналар ишлаб чиқарилади

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Андижон туманида йилига 100 та кичик гидроэлектр станция мажмуаси учун ускуналар ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этилмоқда. Қиймати 20 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга оширилади ва 2027 йилда тўлиқ қувватда ишга туширилиши режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Андижон туманида кичик ва микро ГЭСлар учун зарур ускуналар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Янги корхонада йилига 70 миллиард сўмлик 100 та кичик ГЭС мажмуаси, шунингдек, микрогидроэнергетика ускуналари, дастгоҳлар ва электр жиҳозлари ишлаб чиқарилади.

Лойиҳа 2025 йил 28 мартда қабул қилинган ҳудудларда микрогидроэлектр станциялари тармоғини ривожлантиришга қаратилган қарор ижроси доирасида амалга оширилмоқда. Шу мақсадда "Андижон Jinlun янги энергия" корхонаси ташкил этилмоқда.

Лойиҳа ташаббускорларининг таъкидлашича, тоғли ва сув ресурсларига бой Марказий Осиё мамлакатларида кичик ГЭСлар учун ускуналарга талаб юқори. Бироқ минтақада бундай маҳсулотларни саноат миқёсида ишлаб чиқарадиган ихтисослашган корхоналар сони чекланган.

Янги ишлаб чиқариш қуввати, аввало, Ўзбекистон ва қўшни давлатлар бозоридаги шу эҳтиёжни қоплашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Бу, айниқса, вилоятдаги сув ресурслари, жумладан, Катта Фарғона каналининг барқарор сув оқими микро ва кичик ГЭСлар барпо этиш учун имконият яратади.

Корхона нафақат ускуналар ишлаб чиқариш, балки Андижон вилоятида бир қатор микро ГЭСларни қуришни ҳам режалаштирган. Бундай станциялар аҳоли ва саноат корхоналарини электр энергияси билан таъминлашда қўшимча манба бўлиши мумкин.

Лойиҳа доирасида 200 та янги иш ўрни яратилади. Ишлаб чиқарилган ускуналарни Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга экспорт қилиш режалаштирилган. Экспортнинг йиллик ҳажмини 3 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.

Корхона 2027 йилда тўлиқ қувватга чиққач, кичик ГЭСлар учун зарур ускуналарни маҳаллийлаштириш билан бирга, Марказий Осиё бозорига маҳсулот етказиб беришни ҳам йўлга қўяди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...