Загрузка
Загрузка
Ўйлайманки, бу ўзгартиришлар  Россия халқига хизмат қилади.  Мирзиёев Россия Федерацияси Конституциясини ўзгартириш  ҳақида гапириб ўтди
Сиёсат

Ўйлайманки, бу ўзгартиришлар Россия халқига хизмат қилади. Мирзиёев Россия Федерацияси Конституциясини ўзгартириш ҳақида гапириб ўтди

2282
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Москвада Владимир Путин билан ўтказган музокаралари чоғида Россия Федерацияси Конституциясининг ўзгартирилиши ҳақида гапирди. Бу тўғрисида Кремль матбуот-хизматига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Мен фурсатдан фойдаланиб, сизга муваффақият тилайман. Албатта, 1-июль - янги Россия учун тарихий кун – Конституциянинг ўзгаришидир. Менимча, бугунги кунда одамлар биз кўриб турган нарсалар, у ерда айтилганларни аллақачон бажариш керак эканлигини тушуниб туришибди. Бугун эса бунинг вақти келди. Менимча, бу ўзгаришлар Россия халқига хизмат қилади. Шунинг учун мен янги Россия тарихидаги ушбу кун жуда муваффақиятли бўлишини хоҳлайман",- деди Ўзбекистон Президенти.

Эслатиб ўтамизки, 2020 йил 1-июль куни Россия Федерацияси Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича умумхалқ овоз бериш бўлиб ўтади. Шу куни Тошкентда, Нукус кўчаси 83-уйда жойлашган Россия элчихонасида жойлашган сайлов участкаси эрталаб соат 8 ан кеч соат 8 гача фаолият юритади.

Ўзбекистонда бўла туриб 18 ёшга тўлган Россия фуқаролари овоз беришлари мумкин. Бунинг учун уларда Россия Федерациясининг амалдаги хорижий ёки ички паспорти бўлиши лозим.

"Овоз бериш жараёни барча санитария меъёрлари ва талабларига мувофиқ ташкил этилади. Овоз берувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш - бизнинг устувор вазифамиздир!", - деб таъкидлашди Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...