Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида раҳбарлик лавозимларига бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Хусусан, Касаба уюшмалари федерациясига янги рахбар тайинланди.
Абдураҳмонов Элёрбек Иномидинович Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. У бугунга қадар Андижон вилояти Камбагалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келган.
Болиев Анвар Бегимович Нарпай тумани ҳокими лавозимини эгаллади. У аввалроқ туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбагалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарган.
Шунингдек, Болтаев Шоҳрух Шавкатович Навоий вилояти Кармана тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият юритган.
Рашидов Алишер Абдуразоқович Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У илгари Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Шу билан бирга, Исломов Соҳиб Яхшибекович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловдан аввал “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” МЧЖ директори бўлган.
Шунингдек, Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг навбатдаги йиғилишида Қудратилла Рафиқов федерация раиси лавозимига қайта сайланди.

Изоҳлар мавжуд емас