Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзгидромет Ўзбекистон аҳолисини 8-10 декабрь кунлари нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келишидан шошилинч равишда огоҳлантирди. Шу кунларда об-ҳаво ёмонлашади, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, шамол кучайиши мумкин.
Шимолий ҳудудларда ва чўл ҳудудларда 9-10 декабрь кунлари шамолнинг тезлиги секундига 15-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 20-22 метргача кучайиши мумкинлиги прогноз қилинмоқда.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди. Марказий ҳудудларда кечаси 2-5 даража совуқ, кундузи 3-6 даража илиқ бўлади. Шимолда кечаси термометр устунчалари 7-10 даража совуққача, кундузи 0-3 даража совуққача пасаяди.

Изоҳлар мавжуд емас