Загрузка
Загрузка
Ғиждувоннинг янги ҳокими ишни электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўрашдан бошлади
Жамият

Ғиждувоннинг янги ҳокими ишни электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўрашдан бошлади

63
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ғиждувон тумани ҳокими Фарҳод Умаров сўнгги кунларда қишлоқ жойларда кузатилаётган электр таъминотидаги узилишлар учун аҳолидан узр сўради. Унинг чиқиши акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Ҳоким ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаш бўйича кундузги марказ очилишига бағишланган тадбирда сўзлаган нутқида шаҳарда узилишлар қишлоқ жойларига қараганда камроқ сезилаётганини таъкидлади. У яқин уч-тўрт кун ичида вазият изга тушишига ишонтирди.

"Фурсатдан фойдаланиб, бундай вазият юзага келаётгани учун узр сўрамоқчиман. Лекин ҳаммаси жойига тушяпти. Ҳозир раҳбарларимиз ва ўзимиз бу борада ишлаяпмиз", - деди ўтган ҳафтада лавозимга киришган Умаров.

Туман ҳокими узилишларнинг аниқ сабаблари ва уларни бартараф этиш бўйича қандай чоралар кўрилаётганига аниқлик киритмади.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Олий Мажлис депутатлари келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий оқими электр ва газ таъминотидаги узилишлар, хизматлар сифатининг пастлиги ва авариявий ҳолатларни бартараф этишдаги кечикишлар билан боғлиқлигини таъкидлаган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...