2030 йилгача пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизга ошади
Жамият

2030 йилгача пойтахт жамоат транспортидан фойдаланиш 60 фоизга ошади

32

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент қарорига кўра, Тошкент шаҳрида транспорт тизимини ривожлантириш ва тирбандликларнинг олдини олиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган кенг кўламли режа тасдиқланди. Асосий эътибор шаҳарда жамоат транспорти улушини кескин оширишга қаратилган.

Ушбу ўзгаришлар пойтахтдаги ҳаракатланиш шароитларини тубдан яхшилаш, тирбандликни камайтириш ва экологик вазиятни яхшилашни мақсад қилади.

2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60% га етказилади.

Автобусларнинг ўртача тезлиги 18 км/соатдан 24 км/соатгача оширилади (бу 33% ўсишни ташкил этади). Метро тармоғининг узунлиги 103 километргача кенгайтирилади.

150 минг ўринли янги автотураргоҳ жойлари барпо этилади.

Бу мақсадларга эришиш учун Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиши ва рақамли технологиялар асосида транспорт оқимларини бошқариш тизими жорий этилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш доирасида BRT (Bus Rapid Transit) – автобуслар учун ажратилган йўлаклар тармоғини кенгайтириш лойиҳаси тақдим этилганди. Ҳокимият маълумотига кўра, тизим 10 та йўналишни қамраб олади ва умумий узунлиги 51 километрни ташкил этади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...