Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент метрополитенида тўлов тизимини рақамлаштириш, шаффофликни ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида 2025 йил 9 декабрдан бошлаб, "Ер усти халқа йўли" йўналишидаги барча 14 та бекатда, шунингдек, "Пахтакор" ва "Алишер Навоий" бекатларида нақд пул билан хизмат кўрсатадиган кассалар фаолияти тўхтатилади.
Ушбу бекатларда йўловчиларга хизмат кўрсатиш учун QR-кодли чипталар берувчи янги "Инфокиоск" аппаратлари ишга туширилган.
Янги QR-кодли чипта бериш аппаратларига ўтиш қуйидагиларни таъминлайди:
• Шаффофлик ва Хавфсизлик: Нақд пул айланиши камайиб, тўловлар шаффоф ва хавфсиз бўлади.
• Тезкор Хизмат: Чипта хариди тезлашади, бу эса навбатларни камайтиради ва йўловчилар вақтини тежайди.
•Қулайлик: QR-код асосидаги чипталарни мобил телефон ёки чоп этилган квитанция шаклида ишлатиш мумкин.
Бу чоралар метрополитен тизимида электрон тўловларга бўлган рағбатни оширишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг ёз ойларидан бошлаб Тошкент метрополитенининг 13 та бекатида QR-билетларни нақд пулга харид қилиш учун мўлжалланган кассалар ёпила бошлаганди.

Изоҳлар мавжуд емас