Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Аҳмаджон Мелибоев Қирғизистоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди
Сиёсат

Ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Аҳмаджон Мелибоев Қирғизистоннинг "Дўстлик" ордени билан тақдирланди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.14 сентябрь куни Бишкек шаҳридаги "Интимак Ордо" қароргоҳида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров давлат мукофотларини топширди. Тақдирланганлар орасида Ўзбекистонлик ёзувчи ва журналист Аҳмаджон Мелибоев ҳам бор. У Қирғизистоннинг юқори давлат мукофотларидан бири — "Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

Мукофотлар мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий, интеллектуал ва маданий ривожига муносиб ҳисса қўшган шахсларга берилди. Садир Жапаров маросимда давлат мукофоти инсоннинг жамият ва мамлакат тараққиётига қўшган меҳнати эътирофи эканини таъкидлади

Қирғизистон Президентининг айтишича, давлат мукофотлаш тизимида адолат, холислик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида янги қонунчилик қабул қилинган. Янги тартиб асосида мукофотлар сони мақбуллаштирилиб, уларнинг нуфузини ошириш ҳамда фақат муносиб номзодларни тақдирлашга эътибор қаратилган.

Маълумот учун, Аҳмаджон Мелибоев 1946 йилда Қирғизистоннинг Ўш вилояти Сафед Булон қишлоғида туғилган. У публицистик асарлар ва эсселар муаллифи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, "Жаҳон адабиёти" журнали бош муҳаррири. Мелибоев Чингиз Айтматов номидаги Халқаро илмий академия аъзоси ҳам ҳисобланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...